Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январдаги ПҚ –10-сон қарори билан тасдиқланган "Ички ишлар органлари ходимларининг касбий маданият ва хизмат интизоми кодекси" бўйича тайёрланган медиа маълумотлар
Шахсни хорижий давлатнинг ваколатли органига ушлаб беришда жиноят қуроли бўлган ашёлар, шунингдек жиноят изларини ўзида акс эттирган ёки жиноий йўл билан топилган ашёлар топширилади. Бу ашёлар шахсни ушлаб бериш унинг вафот этганлиги ёки бошқа сабаблар туфайли амалга оширилиши мумкин бўлмай қолган тақдирда ҳам мазкур органнинг илтимосига биноан топширилади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ашёларни топшириш, агар мазкур ашёлар бошқа жиноят ишини юритиш учун зарур бўлса, вақтинча кечиктириб турилиши мумкин.
Учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш учун ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ашёларни топшириш хорижий давлат ваколатли органининг жиноят ишини юритиш тамомланиши билан ашёларни қайтариш тўғрисидаги кафолатлари мавжуд бўлган тақдирдагина амалга оширилади.
Хорижий давлат ваколатли органининг учинчи давлат томонидан мазкур органга ушлаб берилган шахсни Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит тарзида ўтказиш тўғрисидаги илтимосномаси ушбу Кодекснинг 601 ва 603-моддалари талабларига риоя этилган ҳолда кўриб чиқилади.
607-модда. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган ушлаб бериладиган шахсни топшириш
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ушлаб бериладиган шахсни топшириш жойи, санаси ва вақти ҳақида хорижий давлатнинг ваколатли органини ёзма равишда хабардор қилади. Агар мазкур шахс топшириш учун белгиланган кундан эътиборан ўн беш сутка ичида қабул қилиб олинмаса, у қамоқдан озод қилинади.
Хорижий давлатнинг ваколатли органи ушлаб берилиши лозим бўлган шахсни ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатлар туфайли қабул қилиб олиши мумкин бўлмай қолган ва бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасини ёзма равишда хабардор қилган тақдирда, топшириш санаси кўчирилиши мумкин. Агар Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органи ушлаб берилиши лозим бўлган шахсни ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатлар туфайли топшириши мумкин бўлмай қолса, топшириш санаси ўша тартибда кўчирилиши мумкин.
606-модда. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ушлаб турилган ёки қамоққа олинган шахсни озод қилиш
Ушлаб беришни таъминлаш учун ушлаб турилган ёки қамоққа олинган шахс прокурорнинг қарори асосида дарҳол озод қилиниши керак, агар:
ушбу Кодекс 605-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ ушлаб турилган шахсни қамоққа олиш тўғрисидаги илтимоснома у ушланган пайтдан эътиборан уч сутка ичида келиб тушмаган бўлса;
хорижий давлат ваколатли органининг уни озод қилиш зарурлиги тўғрисидаги хабарномаси келиб тушган бўлса;
қамоққа олинган шахсни ушлаб бериш тўғрисидаги сўров ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар хорижий давлатнинг ваколатли органи томонидан қирқ сутка ичида тақдим этилмаган бўлса;
хорижий давлатнинг ваколатли органидан қамоққа олинган шахсни ушлаб бериш тўғрисидаги сўровга қўшимча равишда сўралган маълумотлар бир ой ичида, хорижий давлат ваколатли органининг илтимоси келиб тушган тақдирда эса икки ой ичида келиб тушмаган бўлса;
унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш ёки қамоқда сақлаш муддатини узайтириш суд томонидан рад этилган бўлса; уни ушлаб беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган бўлса; уни ушлаб бериш тўғрисидаги қарор суд томонидан бекор қилинган бўлса; ўзига нисбатан ушлаб бериш тўғрисида қарор қабул қилинган шахс уни топшириш учун белгиланган кундан эътиборан ўн беш сутка ичида хорижий давлатнинг ваколатли органи томонидан қабул қилиб олинмаган бўлса, агар бундай топшириш санаси кўчирилмаган бўлса.
Прокурор қабул қилинган қарор ҳақида қамоққа олиш тўғрисида ажрим чиқарган судни ёзма равишда хабардор қилади.
Шахсни ушлаб бериш мақсадида такроран ушлаб туриш ва қамоққа олишга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган шахсни ушлаб бериш тўғрисида янги сўров олинганидан кейин йўл қўйилади, ушбу модда биринчи қисмининг еттинчи ва саккизинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
605-модда. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган шахсни ушлаб бериш учун ушлаб туриш ва қамоққа олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган шахсни ушлаб бериш тўғрисида хорижий давлатнинг ваколатли органидан тегишли тарзда расмийлаштирилган сўров олинганда ва мазкур шахсни ушлаб бериш учун қонунда назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда, ушбу шахс ушлаб турилиши ва унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиши мумкин.
Хорижий давлат ваколатли органининг илтимосномасига биноан шахс Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган шахсни ушлаб бериш тўғрисидаги сўров олингунига қадар ҳам ушлаб турилиши мумкин. Илтимосномада қамоққа олиш тўғрисидаги қарорга ёки қонуний кучга кирган ҳукмга ҳавола ва мазкур сўров қўшимча равишда тақдим этилиши кўрсатилиши керак. Шахсни қамоққа олиш тўғрисидаги илтимоснома ушбу сўров юборилгунига қадар почта, телеграф, телекс, факс ёки бошқа алоқа воситалари орқали етказилиши мумкин.
Шахс, агар у бошқа давлат ҳудудида уни ушлаб беришга сабаб бўладиган жиноят содир этган деб гумон қилиш учун қонунда назарда тутилган асослар мавжуд бўлса, ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган илтимосномасиз ҳам етмиш икки соатгача ушлаб турилиши мумкин.
Шахс ушланганидан кейин ички ишлар органларининг ёки бошқа суриштирув органларининг ходимлари олинган материалларни прокурорга тақдим этади, у материалларни ўрганиб чиқади ва ушлаб турилган шахснинг қидирув эълон қилинган шахс эканлиги тўғрисида етарли асослар мавжуд бўлган, шунингдек ушбу Кодекснинг 603-моддасида баён қилинган асослар мавжуд бўлмаган тақдирда, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақида қарор чиқаради ва уни судга юборади.
Прокурорнинг қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисида илтимоснома киритиши, унинг судья томонидан кўриб чиқилиши, ажрим чиқарилиши, шунингдек судьянинг ажрими устидан шикоят бериш ёки протест билдириш ушбу Кодекснинг 241 ва 243-моддаларида назарда тутилган тартибда амалга оширилади. Шахс қамоққа олинганлиги тўғрисида прокурор Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган шахсни қамоққа олиш ҳақида илтимоснома ёки ушлаб бериш тўғрисида сўров юборган ёхуд юбориши мумкин бўлган хорижий давлатнинг ваколатли органини дарҳол ёзма равишда хабардор қилади.
Ўзига нисбатан ушлаб бериш тўғрисидаги масала кўрилаётган шахсни қамоқда сақлаб туриш муддати кўпи билан уч ойни ташкил этади. Мазкур муддат ушлаб бериладиган шахснинг топширилишини таъминлаш мақсадида, шунингдек хорижий давлатнинг ваколатли органидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган шахсни ушлаб бериш тўғрисидаги сўров юзасидан қўшимча маълумотлар талаб қилинган ҳолларда ушбу Кодекснинг 245-моддаси иккинчи қисмида ва 247-моддасида назарда тутилган тартибда узайтирилиши мумкин.
Қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги ёки қамоқда сақлаб туриш муддатини узайтириш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқишда суд тақдим этилган материалларнинг асослилигини, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги ва халқаро шартномалари талабларига риоя этилганлигини ҳисобга олади.
604-модда. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган шахсни ушлаб беришни кечиктириш ва вақтинча ушлаб бериш
Ўзига нисбатан ушлаб бериш тўғрисида сўров келиб тушган шахс Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бошқа жиноят учун жиноий жавобгарликка тортилаётган ёки жазони ўтаётган бўлса, уни ушлаб бериш жиноят иши тугатилгунига, ҳукм ижро этилгунига ёки ҳар қандай қонуний асосга кўра жазодан озод қилингунига қадар кечиктирилиши мумкин.
Агар жазони ўтаётган шахсни ушлаб беришни кечиктириш жиноий жавобгарликка тортиш муддати ўтиб кетишига сабаб бўлиши ёки жиноятни тергов қилишга зарар етказиши мумкин бўлса, сўралаётган шахс, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ёки унинг ўринбосари томонидан белгиланган шартларга риоя этиш мажбурияти мавжуд бўлган тақдирда, вақтинча ушлаб берилиши мумкин.
Вақтинча ушлаб берилган шахс жиноят иши бўйича қайси процессуал ҳаракатлар бажарилиши учун ушлаб берилган бўлса, ўша процессуал ҳаракатлар бажарилганидан кейин, бироқ шахс топширилган кундан эътиборан уч ойдан кечиктирмай қайтариб берилиши керак. Ҳар иккала давлат ваколатли органларининг ўзаро аҳдлашувига кўра бу муддат шахс Ўзбекистон Республикаси ҳудудида содир этилган жиноят учун ҳукм қилинган ёки қонунга мувофиқ ҳукм қилиниши мумкин бўлган жазо муддатидан ортиқ бўлмаган муддатга узайтирилиши мумкин.