View in Telegram
60-модда. Гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг, жабрланувчининг қонуний вакиллари Қонуний вакил ишда иштирок этишга вояга етмаган ёхуд белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз деб эътироф этилган гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг ёки жабрланувчининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун жалб қилинади. Ишда қонуний вакил сифатида ота-оналар, фарзандликка олганлар, васийлар, ҳомийлар, вояга етмаганга ёки белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз деб эътироф этилган иштирокчига ҳомийлик қилувчи муассасалар ва ташкилотларнинг вакиллари қатнашишлари мумкин. Гумон қилинувчининг, айбланувчининг ва судланувчининг қонуний вакили ишда гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи билан бирга, жабрланувчининг қонуний вакили эса жабрланувчи билан бирга, шунингдек унинг ўрнида ҳам иштирок этади. Вояга етмаган гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг ёки жабрланувчининг илтимосига кўра, ишда ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган шахслар билан бир қаторда унинг катта ёшдаги яқин қариндошларидан бирининг ёки ўзи ишонадиган бошқа шахснинг қонуний вакил сифатида иштирок этишига йўл қўйилиши мумкин. Қонуний вакилнинг ишда иштирок этишига йўл қўйилганлиги ҳақида суриштирувчи, терговчи, прокурор қарор, суд эса ажрим чиқаради. Гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи ёки жабрланувчининг манфаатлари билан қонуний вакилнинг манфаатлари ўзаро мос келмаса, гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи ёки жабрланувчи тарафида ишда иштирок этиш учун қарор ёхуд ажрим билан адвокат тайинланади. Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily