View in Telegram
405-11-модда. Номақбул далилларни чиқариб ташлаш тўғрисидаги илтимоснома Айбланувчи, ҳимоячи ва давлат айбловчиси жиноят иши материалларидаги ҳар қандай далилни, агар уларни номақбул далиллар деб ҳисобласа, чиқариб ташлаш тўғрисида илтимоснома беришга ҳақли. Илтимоснома жиноят иши судга айблов далолатномаси ёки айблов хулосаси билан бирга юборилганидан кейин, айблов далолатномасининг ёки айблов хулосасининг кўчирма нусхаси олинган кундан эътиборан уч сутка ичида берилиши мумкин. Илтимосноманинг кўчирма нусхаси айблов далолатномасини ёки айблов хулосасини тасдиқлаган прокурорга, шунингдек жабрланувчига илтимоснома судга тақдим этилган кунда юборилади. Илтимосномада қуйидагилар кўрсатилиши керак: 1) тараф чиқариб ташланишини илтимос қилаётган далил; 2) далилни номақбул деб топиш ва чиқариб ташлаш учун ушбу Кодексда назарда тутилган асослар. Далиллар қонунга хилоф усуллар билан ёки жиноят процесси иштирокчиларини қонун билан кафолатланган ҳуқуқларидан маҳрум қилган ёки уларнинг ҳуқуқларини чеклаган ёхуд ушбу Кодекс талабларини бузган ҳолда олинганлигига асосланган ҳолда уларни чиқариб ташлаш тўғрисида ҳимоя тарафи томонидан берилган илтимосномани кўриб чиқиш чоғида ҳимоя тарафи тақдим этган важларни рад этиш прокурорнинг зиммасида бўлади. Қолган ҳолларда буни исботлаш вазифаси илтимоснома берган тарафнинг зиммасида бўлади. Агар суд далилни чиқариб ташлаш тўғрисида қарор қабул қилса, мазкур далил юридик кучини йўқотади ва у ҳукмга ёки бошқа суд қарорига асос бўлиши, шунингдек суд муҳокамаси жараёнида бу далилни текшириш ва ундан фойдаланиш мумкин эмас. Ишни мазмунан кўриш давомида илгари номақбул деб топилган ва чиқариб ташланган далилни мақбул деб топиш масаласи тарафларнинг илтимосномасига асосан кўриб чиқилиши мумкин. Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily