View in Telegram
600-модда. Ўзбекистон Республикасига ушлаб берилган шахснинг жиноий жавобгарлиги доираси Ўзбекистон Республикасига хорижий давлат томонидан ушлаб берилган шахс ўзи ушлаб берилгунига қадар содир этган ва ушлаб берилишига сабаб бўлмаган жинояти учун уни ушлаб берган давлатнинг розилигисиз жиноий жавобгарликка тортилиши, жазоланиши, шунингдек учинчи бир давлатга топширилиши мумкин эмас. Қуйидаги ҳолларда хорижий давлатнинг розилиги талаб қилинмайди, агар: у ушлаб берган шахс жиноят иши тугатилган кундан эътиборан, ҳукм қилинган тақдирда эса жазо ўталган ёки ҳар қандай қонуний асосга кўра жазодан озод қилинган кундан эътиборан бир ой ичида Ўзбекистон Республикаси ҳудудини тарк этмаган бўлса. Ушлаб берилган шахс ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатлар бўйича Ўзбекистон Республикаси ҳудудини тарк этиш имкониятига эга бўлмаган вақт бу муддатга қўшиб ҳисобланмайди; у ушлаб берган шахс Ўзбекистон Республикаси ҳудудини тарк этган, аммо кейин ихтиёрий равишда Ўзбекистон Республикасига қайтиб келган бўлса. Хорижий давлат томонидан ушлаб берилган шахсга нисбатан жиноят иши бўйича узил-кесил қарор қабул қилган орган унинг кўчирма нусхасини Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига юборади. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси хорижий давлатнинг ваколатли органини у томонидан ушлаб берилган шахсга нисбатан жиноят ишини юритиш натижалари ҳақида ёзма равишда хабардор қилади. Мазкур органнинг илтимосига кўра жиноят иши бўйича узил-кесил қарорнинг кўчирма нусхаси ҳам юборилиши мумкин.
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily