View in Telegram
445-модда. Гувоҳлантириш Суд терговида гувоҳлантиришни суд ушбу Кодекснинг 142 — 147-моддаларида назарда тутилган талабларга ҳамда қуйида белгиланган қоидаларга амал қилган ҳолда ўтказади. Гувоҳлантириш ечинтириб яланғочлаш билан боғлиқ бўлса, алоҳида хонада шифокор ёки бошқа мутахассис томонидан, гувоҳлантирилаётган шахснинг жинсидаги холислар иштирокида ўтказилади. Гувоҳлантириш ўтказиб бўлинганидан сўнг процесснинг мазкур иштирокчилари суд мажлиси залига қайтиб кирадилар ва у ерда тарафларнинг, гувоҳлантирилган шахснинг ва холисларнинг иштирокида шифокор ёки бошқа мутахассис гувоҳлантирилган шахснинг баданида излар ёки белгилар аниқланган бўлса, шу хусусда ахборот беради ҳамда тарафларнинг, судьяларнинг саволларига жавоб беради. Бу маълумотлар, шунингдек гувоҳлантирилган шахснинг ҳамда холисларнинг мулоҳаза ва тушунтиришлари суд мажлисининг баённомасига ёзиб қўйилади ва улар шифокорнинг, бошқа мутахассиснинг, гувоҳлантирилган шахснинг ва холисларнинг имзолари билан тасдиқланади. Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily