View in Telegram
180-модда. Экспертиза тайинлаш тўғрисидаги қарор ёки ажрим Экспертиза тайинлаш тўғрисида терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи, терговчи қарор, суд эса ажрим чиқаради. Унда: экспертиза тайинлаш учун асос бўлган сабаблар; экспертизага юборилаётган ашёвий далиллар ва бошқа объектлар, уларнинг қачон, қаерда ва қайси ҳолатда топилганлиги ва олинганлиги; иш материаллари бўйича экспертиза ўтказишда эса эксперт хулосаси асосланиши лозим бўлган маълумотлар; эксперт олдига қўйилган саволлар; экспертиза муассасасининг номи ёки экспертиза ўтказиш топширилган шахснинг фамилияси кўрсатилиши лозим. Зарур ҳолларда экспертиза жиноят иши қўзғатилишидан олдин ҳам тайинланиши мумкин. Экспертиза ўтказиш тўғрисидаги қарор ёки ажрим унга тааллуқли шахслар учун мажбурийдир. Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily