368-модда. Айбланувчи Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетган тақдирда дастлабки терговни тўхтатиш
Айбланувчининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетганлиги аниқланган бўлса ва бу ҳол дастлабки тергов ҳаракатларида унинг ҳозир бўлишини таъминлаш имконини бермаса, барча тергов ҳаракатлари бажарилганидан кейин иш бўйича дастлабки терговни ўтказиш тўхтатилади.
Каналга уланиш 👉@jpk_uz