View in Telegram
320-3-модда. Жиноят ишини тергов қилиш Жиноят ишини тергов қилиш суриштирув ёки дастлабки тергов шаклида амалга оширилади. Дастлабки тергов ушбу Кодекснинг 345-моддаси иккинчи — еттинчи қисмларида назарда тутилган жиноят ишлари бўйича, шунингдек ушбу модданинг тўртинчи қисмида назарда тутилган ҳолларда ўтказилади. Суриштирув ушбу Кодекснинг 381-2-моддаси биринчи — учинчи қисмларида назарда тутилган жиноят ишлари бўйича ўтказилади. Тергови суриштирув шаклида ўтказиладиган жиноят ишлари терговнинг ҳар томонлама, холисона ва тўла ўтказилишини таъминлаш мақсадида ушбу Кодекснинг 381-5-моддасига мувофиқ прокурорнинг асослантирилган қарорига кўра дастлабки тергов олиб бориш учун топширилиши мумкин. Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily