501-модда. Кассация шикоятининг, протестининг мазмуни
Кассация шикоятида, протестида қуйидагилар кўрсатилиши керак:
1) шикоят, протест йўлланаётган кассация инстанцияси судининг номи;
2) шикоят, протест берган шахс, унинг процессуал ҳолати, яшаш жойи ёки турган жойи тўғрисидаги маълумотлар;
3) суд ишининг рақами, устидан шикоят, протест берилган ҳукм, ажрим чиқарилган сана, биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси судининг номи;
4) шикоят, протест берган шахснинг фикрига кўра ҳукмнинг, ажримнинг нотўғрилиги нимадан иборат эканлиги, иш бўйича судга қадар иш юритишни амалга ошириш ёки суд муҳокамаси чоғида қарор қабул қилишга таъсир кўрсатган қонуннинг қайси нормалари бузилганлигига доир важлари, шунингдек унинг илтимосининг мазмуни;
5) шикоят, протест берган шахс ўз талабларини асослаган далиллар;
6) шикоятга, протестга илова қилинаётган материаллар рўйхати;
7) шикоят, протест берилган сана ва шикоят, протест берган шахснинг имзоси.
Каналга уланиш
👉 @jpk_uz