View in Telegram
242-модда. Қамоққа олиш Эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олиш Жиноят кодексида уч йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо назарда тутилган қасддан содир этилган жиноятларга доир ҳамда эҳтиётсизлик оқибатида содир этилиб, бунинг учун Жиноят кодексида беш йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо назарда тутилган жиноятларга доир ишлар бўйича қўлланилади. Алоҳида ҳолларда қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси уч йилдан ортиқ бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо назарда тутилган қасддан содир этилган жиноятларга доир, шунингдек эҳтиётсизлик оқибатида содир этилиб, бунинг учун беш йилдан ортиқ бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо назарда тутилган жиноятларга доир ишлар бўйича қуйидаги ҳолатлардан бири мавжуд бўлган тақдирда: айбланувчи, судланувчи тергов ва суддан яширинганида; ушлаб турилган гумон қилинувчининг шахси аниқланмаганида; илгари қўлланилган эҳтиёт чораси айбланувчи, судланувчи томонидан бузилганида; ушлаб турилган гумон қилинувчи ёки айбланувчи, судланувчи Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш жойига эга бўлмаганида; жиноят озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ўташ даврида содир этилганида, қўлланилиши мумкин. Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily