View in Telegram
509-9-модда. Кассация инстанцияси судининг ваколатлари Кассация инстанцияси суди жиноят ишини кўриш натижалари бўйича қуйидаги ажримлардан бирини қабул қилади: 1) биринчи инстанция, апелляция инстанцияси судларининг ҳукмларини, ажримларини ўзгаришсиз қолдириш, кассация шикоятини, протестини эса қаноатлантирмасдан қолдириш тўғрисида; 2) апелляция инстанцияси судининг ҳукмини, ажримини бекор қилиш ва биринчи инстанция судининг ҳукмини, ажримини ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида ёки ишни апелляция тартибида янгидан кўриб чиқиш учун юбориш тўғрисида; 3) иш бўйича қабул қилинган барча суд қарорларини бекор қилиш ва ишни тугатиш тўғрисида; 4) биринчи инстанция, апелляция инстанцияси судининг ҳукмини, ажримини ўзгартириш тўғрисида. Апелляция инстанцияси судининг ҳукми, ажрими қуйидаги ҳолларда бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши лозим, агар: 1) кассация инстанцияси суди ушбу қарорлар билан аввалги ҳукмлар ёки ажримлар асоссиз равишда бекор қилинган ёки ўзгартирилган деб топса; 2) ишни кўраётганда улар апелляция инстанцияси суди ҳукмининг, ажримининг ёки кассация инстанцияси суди ажримининг қонунийлигига таъсир кўрсатган ёки таъсир кўрсатиши мумкин бўлган қонун бузилишига йўл қўйган бўлса. Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily