View in Telegram
525-модда. Янги очилган ҳолатлар туфайли иш юритишни қўзғатиш тўғрисидаги аризаларни, хабарларни прокурор томонидан кўриб чиқиш Агар прокурорга келиб тушган аризада ёки хабарда ушбу Кодекс 522-моддаси учинчи қисмининг 1 — 4-бандларида назарда тутилган ҳолатлар мавжудлиги кўрсатилган бўлса, уларни текшириш ёки тергов қилиш натижалари бўйича иш юритишни янги очилган ҳолатлар туфайли қайтадан бошлаш учун асослар аниқланганда прокурор кассация инстанцияси судига тегишли протест киритади. Протест ушбу Кодекс 522-моддаси учинчи қисмининг 1 — 3-бандларида назарда тутилган ҳолларда жиноят иши материаллари ва бошқа иш бўйича ҳукмнинг кўчирма нусхаси, шу модда учинчи қисмининг 4-бандида назарда тутилган ҳолларда эса тергов материаллари илова қилинган ҳолда судга юборилади. Прокурор янги очилган ҳолатлар туфайли иш юритишни қўзғатиш тўғрисида судга протест киритиш учун асослар йўқ деб топса, бу ҳақда асослантирилган қарор чиқаради. Прокурор қарорининг кўчирма нусхаси уч сутка ичида аризачига юборилиб, унга қарор устидан юқори турувчи прокурорга шикоят қилиш ёки янги очилган ҳолатлар туфайли иш юритишни қўзғатиш тўғрисида илтимоснома билан судга мустақил равишда мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилади. Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily