424-модда. Суд мажлисининг тартиби
Судьялар кириб келаётганда суд мажлиси залида ҳозир бўлганларнинг ҳаммаси ўринларидан турадилар.
Суд процессининг барча иштирокчилари судга тик турган ҳолда мурожаат қиладилар, кўрсатувлар берадилар ва баёнотлар қиладилар. Ушбу қоидадан фақат раислик қилувчининг рухсати билангина четга чиқилиши мумкин.
Суд процессининг барча иштирокчилари, шунингдек суд залида ҳозир бўлган барча шахслар раислик қилувчининг суд мажлисида белгиланган тартибга риоя қилиш тўғрисидаги фармойишларини сўзсиз бажаришлари лозим.
Ўн олти ёшга тўлмаган шахслар, башарти улар судланувчи, жабрланувчи, гувоҳ бўлмасалар, суд мажлиси залига киритилмайдилар.
Каналга уланиш
👉 @jpk_uz