View in Telegram
111-модда. Гумон қилинувчи ёки айбланувчини биринчи марта сўроқ қилишдан олдинги ҳаракатлар Гумон қилинувчини, шунингдек айбланувчини биринчи марта сўроқ қилишдан бевосита олдин суриштирувчи, терговчи ушбу Кодекснинг 98 — 100-моддаларида назарда тутилган ҳаракатларни бажариши шарт. Шундан сўнг суриштирувчи, терговчи: 1) гумон қилинувчига, айбланувчига унинг ушбу Кодекснинг 46 ва 48-моддаларида назарда тутилган процессуал ҳуқуқлари ва мажбуриятларини тушунтиради; 2) гумон қилинувчи, айбланувчи шартнома тузган ҳимоячининг ёхуд, агар гумон қилинувчи, айбланувчи шартнома тузишга улгурмаган ёки туза олмаган бўлса, бошқа ҳимоячининг сўроқда иштирок этишини таъминлайди; 3) гумон қилинувчига унинг қандай жиноят содир этишда гумон қилинаётганлигини эълон қилади; 4) гумон қилинувчига ишда айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилинганлиги тўғрисидаги қарорни тақдим қилади ва айбловнинг моҳиятини тушунтиради. Суриштирувчи, терговчи айбланувчини биринчи марта сўроқ қилишдан олдин у ўзини айбли ҳисоблаши-ҳисобламаслигини ёки ўз айбини тўла ёхуд қисман рад этиши ёки этмаслигини аниқлаши шарт. Суриштирувчи, терговчи ушбу моддада санаб ўтилган ҳаракатларнинг бажарилишини гумон қилинувчи ёки айбланувчининг сўроқ баённомасида, суд эса суд мажлиси баённомасида қайд қилади. Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily