View in Telegram
196-модда. Намуналар олишда шахс ҳуқуқларининг ҳимоя қилиниши Эксперт текшируви учун намуналар олишда қўлланиладиган усуллар ва илмий-техникавий воситалар инсон ҳаёти ва саломатлиги учун хавфсиз бўлиши лозим. Кучли оғриқ берадиган мураккаб тиббий тадбирлар ва усулларни қўллаш намуна олиниши лозим бўлган шахснинг розилиги билан, башарти у вояга етмаган ёки руҳий ҳолати бузилган бўлса, унинг қонуний вакили, васийлари ёки ҳомийларининг розилиги билан амалга оширилиши мумкин. Намуна олиш намуна олинувчини ечинтириб яланғочлаш билан боғлиқ бўлса, шифокор, бошқа мутахассис, холислар намуна олинувчи шахс билан бир жинсда бўлишлари лозим. Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily