View in Telegram
522-модда. Янги очилган ҳолатлар туфайли иш юритишни қайтадан бошлаш учун асослар Суднинг қонуний кучга кирган ҳукми ва ажрими янги очилган ҳолатлар туфайли бекор қилиниши ҳамда иш юритиш қайтадан бошланиши мумкин. Янги очилган ҳолатлар суднинг ҳукми ёки ажрими қонуний кучга кирган пайтда мавжуд бўлган, бироқ судга маълум бўлмаган ҳолатлардир. Янги очилган ҳолатлар қуйидагилардан иборат: 1) жабрланувчининг ёки гувоҳнинг била туриб ёлғон кўрсатув ёхуд экспертнинг била туриб ёлғон хулоса берганлиги, худди шунингдек ашёвий далиллар, тергов ва суд ҳаракатлари баённомаларининг ҳамда бошқа ҳужжатларнинг сохта эканлиги ёки била туриб нотўғри таржима қилинганлиги қонунга хилоф, асоссиз ёки адолатсиз ҳукм, қонунга хилоф ёки асоссиз ажрим чиқарилишига сабаб бўлганлиги суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланганлиги; 2) суриштирувчининг, терговчининг ёки прокурорнинг қонунга хилоф, асоссиз ёки адолатсиз ҳукм, қонунга хилоф ёки асоссиз ажрим чиқарилишига олиб келган жиноий хатти-ҳаракатларга йўл қўйганлиги суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланганлиги; 3) муайян жиноят ишини кўриш чоғида судья томонидан содир этилган жиноий хатти-ҳаракатлар суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланганлиги; 4) ўз ҳолича ёки илгари аниқланган ҳолатлар билан биргаликда маҳкумнинг айбсизлигидан ёхуд у ҳукм этилганига нисбатан оғирлиги даражаси бўйича бошқа жиноят содир этганлигидан ёхуд оқланган шахснинг ёки ўзига нисбатан иш тугатилган шахснинг айбдорлигидан далолат берадиган бошқа ҳолатлар. Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily