View in Telegram
433-модда. Процесс иштирокчиларидан бирортаси келмаганда жиноят ишини кўриш мумкинлиги ёки мумкин эмаслиги масаласини ҳал қилиш Судга чақирилган процесс иштирокчиларидан бирортаси келмаган тақдирда суд жиноят ишини муҳокама қилиш мумкинлиги ёки мумкин эмаслиги тўғрисида тарафларнинг фикрини эшитади ва муҳокамани давом эттириш ёки уни кейинга қолдириш тўғрисида ажрим чиқаради. Муҳокамани кейинга қолдириш тўғрисида ажрим чиқарилган тақдирда суд ҳозир бўлган гувоҳлар ва экспертни сўроқ қилиши мумкин. Башарти кейинчалик иш суднинг яна ўша таркибида ёки ўша судья томонидан кўриладиган бўлса, процесснинг мазкур иштирокчилари суд мажлисига иккинчи марта фақат зарурат туғилган ҳолларда чақирилиши мумкин. Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily