View in Telegram
598-модда. Жиноий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги сўровни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ижро этиш Хорижий давлат ваколатли органининг хорижий давлат ҳудудида жиноят содир этган ва Ўзбекистон Республикасига қайтиб келган Ўзбекистон Республикасининг фуқаросини жиноий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги сўрови Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан кўриб чиқилади. Бундай ҳолларда жиноят ишини юритиш ушбу Кодексда белгиланган тартибда олиб борилади. Жиноят иши бўйича узил-кесил қарор қабул қилган орган қарорнинг кўчирма нусхасини Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига юборади. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси қабул қилинган қарор ҳақида хорижий давлатнинг сўровни юборган ваколатли органини ёзма равишда хабардор қилади. Мазкур органнинг илтимосига кўра жиноят иши бўйича узил-кесил қарорнинг кўчирма нусхаси ҳам юборилиши мумкин.
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily