View in Telegram
258-модда. Суд ажрими Судья айбланувчини лавозимидан четлаштириш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиб, айбланувчини лавозимидан четлаштириш тўғрисида ёки айбланувчини лавозимидан четлаштиришни рад қилиш ҳақида ажрим чиқаради. Судьянинг айбланувчини лавозимидан четлаштириш тўғрисидаги ажримида: лавозимидан четлаштириладиган шахс ҳақидаги маълумотлар; унинг иш жойи; лавозимдан четлаштириш асослари; айбланувчини лавозимидан четлаштириш тўғрисида тегишли корхона, муассаса, ташкилот раҳбарига қўйиладиган талаб кўрсатилади. Судьянинг айбланувчини лавозимидан четлаштиришни рад қилиш ҳақидаги ажрими асослантирилган бўлиши керак. Судьянинг айбланувчини лавозимидан четлаштириш тўғрисидаги ажрими у ўқиб эшиттирилган пайтдан эътиборан кучга киради. Ажрим тегишли корхона, муассаса, ташкилот раҳбарига ижро учун, прокурорга, айбланувчига, ҳимоячига эса маълумот учун юборилади. Судьянинг ушбу модда биринчи қисмида назарда тутилган ажрими устидан у чиқарилган кундан эътиборан етмиш икки соат ичида айбланувчи, унинг ҳимоячиси ва қонуний вакили, лавозимидан четлаштирилган айбланувчи ишлаган тегишли корхона, муассаса, ташкилот раҳбари томонидан апелляция тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор томонидан протест билдирилиши мумкин. Шикоят, протест ажримни чиқарган суд орқали берилади, мазкур суд қирқ саккиз соат ичида уларни материаллар билан бирга апелляция инстанцияси судига юбориши шарт. Шикоят ёки протест бериш суднинг айбланувчини лавозимидан четлаштириш тўғрисидаги ажрими ижросини тўхтатиб қўймайди. Апелляция инстанцияси суди ушбу материалларни шикоят ёки протест билан бирга улар келиб тушган пайтдан эътиборан етмиш икки соатдан кечиктирмасдан кўриб чиқиши керак. Апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини, протестини кўриб чиқиб, ўз ажрими билан: судьянинг ажримини ўзгаришсиз, шикоятни ёки протестни эса қаноатлантиришсиз қолдиришга; судьянинг ажримини бекор қилиш ва айбланувчига нисбатан лавозимидан четлаштириш тарзидаги процессуал мажбурлов чорасини қўллашга ёки мазкур процессуал мажбурлов чорасини бекор қилишга ҳақли. Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily