View in Telegram
187-11-модда. Тафтиш ўтказувчи шахсларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари Тафтиш ўтказувчи шахслар ўз ваколатлари доирасида қуйидагиларга ҳақли: текширилаётган субъектнинг ҳудудини ва биноларини текшириш, унинг мол-мулкини инвентаризациядан ўтказиш; тафтиш ўтказиш учун зарур бўлган ҳужжатларни, ахборотни ва материалларни талаб қилиб олиш; текширилаётган субъектнинг раҳбарлик вазифаларини ёки бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқарув вазифаларини амалга оширувчи шахсларидан, моддий жавобгар ходимларидан ҳамда бошқа ходимларидан тушунтиришлар олиш; қонунчиликнинг аниқланган бузилишлари бартараф этилишини талаб қилиш; объектив асослар мавжуд бўлган тақдирда, тафтиш ўтказиш муддатини узайтириш тўғрисида суриштирувчига, терговчига, прокурорга ёки судга илтимоснома киритиш; ушбу Кодексда ва бошқа қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ўзга ҳаракатларни бажариш. Тафтиш ўтказувчи шахсларнинг қонуний талаблари текширилаётган субъектнинг мансабдор шахслари ва вакиллари томонидан ижро этилиши шарт. Тафтиш ўтказувчи шахслар ўз ваколатлари доирасида: хизмат гувоҳномасини, шунингдек тафтишга рухсат бериш тўғрисидаги махсус гувоҳномани тақдим этиши; тафтишни тайинлаш тўғрисидаги қарорнинг ёки ажримнинг ва ваколатли органнинг тафтиш ўтказиш ҳақидаги буйруғининг кўчирма нусхаларини текширилаётган субъектнинг мансабдор шахсига ёки вакилига имзо қўйдириб топшириши; текширилаётган субъектлар фаолиятининг амалга оширилишига тўсиқларни юзага келтирмаслиги ва фаолиятининг тўхтатиб қўйилишига йўл қўймаслиги, бундан қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар мустасно; давлат сирларини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотларни ошкор этмаслиги; юридик хизмат вакилларининг ва (ёки) жалб этилган адвокатларнинг тафтишнинг исталган босқичида иштирок этишга бўлган ҳуқуқи тўғрисида ҳамда қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳуқуқлар ҳақида текширилаётган субъектнинг мансабдор шахсини ёки вакилини хабардор қилиши; текширувларни рўйхатдан ўтказиш китобини қонунчиликда белгиланган ҳолларда ва тартибда тўлдириши; тафтиш натижалари тўғрисидаги далолатномани расмийлаштириши, унинг бир нусхасини текширилаётган субъектда тафтиш тугалланган куни қолдириши; ҳуқуқбузарлик фактлари аниқланган тақдирда, қонунчиликда назарда тутилган таъсир чораларини кўриши шарт. Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily