View in Telegram
586-5-модда. Айбга иқрорлик тўғрисидаги келишувнинг мазмуни Айбга иқрорлик тўғрисидаги келишувда қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак: келишув тузилган сана ва жой; келишув тузаётган прокурор тўғрисидаги маълумотлар; келишув тузаётган гумон қилинувчининг, айбланувчининг фамилияси, исми ва отасининг исми, бошқа маълумотлари, ҳимоячи ҳақидаги маълумотлар; жиноят содир этилган жой ва вақтнинг, шунингдек исботланиши лозим бўлган бошқа ҳолатларнинг тавсифи; Жиноят кодексининг мазкур жиноят учун жавобгарликни назарда тутувчи моддаси, қисми, банди; гумон қилинувчига, айбланувчига қўлланилиши мумкин бўлган жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар, айбга иқрорлик тўғрисида келишув тузилган жиноятлар бўйича жазо тайинлаш тартиби; содир этилган жиноятни фош этиш, жиноят иши бўйича далилларни тақдим этиш, жиноий йўл билан орттирилган мол-мулкни аниқлаш бўйича гумон қилинувчи, айбланувчи келишув имзоланганидан кейин бажаришни ўз зиммасига оладиган ҳаракатлар; етказилган зарарнинг миқдори ва унинг ўрни қопланиши; ушбу Кодекс 586-3-моддасининг бешинчи қисмида назарда тутилган шартларни бажармаганлик оқибатлари. Агар иш бўйича гумон қилинувчи, айбланувчи сифатида бир неча шахс жалб этилган бўлса, айбга иқрорлик тўғрисидаги келишув ҳар бир гумон қилинувчи, айбланувчи билан алоҳида-алоҳида тузилади. Келишув прокурор, гумон қилинувчи, айбланувчи, унинг ҳимоячиси томонидан имзоланади. Келишув имзолангунига қадар гумон қилинувчи, айбланувчи келишув тузиш масаласини ва унинг оқибатларини ҳимоячи билан холи қолиб ва махфий ҳолда муҳокама қилиш ҳуқуқига эга.
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily