View in Telegram
382-модда. Прокурорнинг ваколатлари Суриштирув ва дастлабки тергов ҳаракатларини юритишда қонунларнинг ижро этилиши устидан назорат прокурор томонидан амалга оширилади. Жиноят содир этилгани тўғрисидаги ариза ва хабарларни кўриш ҳамда ҳал қилиш, текширишни амалга оширишнинг ушбу Кодексда белгиланган тартиби, чиқарилган қарорларнинг қонунийлиги суриштирув ва дастлабки тергов органларининг қонунларнинг ижро этилиши устидан олиб борадиган назоратининг соҳасидир. Суриштирув ва дастлабки тергов органлари томонидан қонунларнинг ижро этилиши устидан назоратни амалга ошириб, прокурор ўз ваколати доирасида: суриштирув ва дастлабки тергов органларидан ҳамда терговга қадар текширувни ёки тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органлардан ишларни текшириш учун, содир этилган жиноятларга оид тезкор-қидирув, суриштирув, дастлабки тергов ишларининг боришига доир ҳужжатларни, материалларни ва бошқа маълумотларни талаб қилиб олади; содир этилган ёки тайёрланаётган жиноятлар ҳақидаги ариза ва маълумотларни қабул қилиш, рўйхатдан ўтказиш ва ҳал этиш тўғрисидаги қонун талаблари қай даражада ижро этилаётганлигини ҳар ой камида бир марта текширади; суриштирувчилар ва терговчиларнинг шунингдек терговга қадар текширувни амалга оширувчи орган мансабдор шахсининг қонунга хилоф ҳамда асоссиз қарорларини бекор қилади; жиноятларни тергов қилиш, эҳтиёт чорасини танлаш, ўзгартириш ёки бекор қилиш, уй қамоғи бўйича қўшимча тақиқ (чеклов) белгилаш ҳақида илтимоснома қўзғатиш жиноят тавсифини белгилаш, ишда айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш, айрим тергов ҳаракатларини бажариш ва жиноят содир этган шахсларни қидириш тўғрисида ёзма кўрсатмалар беради; қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш ёхуд уй қамоғи бўйича қўшимча тақиқ (чеклов) белгилаш тўғрисида судга илтимоснома киритади ёки илтимосномага розилик беради ёхуд қамоқда сақлаб туриш ёки уй қамоғи муддатини узайтириш тўғрисида судга илтимоснома киритади; айбланувчини лавозимидан четлаштириш тўғрисида, шахсни тиббий муассасага жойлаштириш ҳақида судга илтимоснома киритади ёки илтимосномага розилик беради ёхуд айбланувчининг тиббий муассасада бўлиши муддатини узайтириш тўғрисида судга илтимоснома киритади; амнистия актига асосан жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш ҳақида ёки жиноят ишини тугатиш тўғрисида судга илтимоснома киритади; мурдани эксгумация қилиш тўғрисида, почта-телеграф жўнатмаларини хатлаш тўғрисида судга илтимоснома киритади ёки илтимосномага розилик беради; паспортнинг (ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисида судга илтимоснома киритади ёки илтимосномага розилик беради; гувоҳларнинг ва жабрланувчиларнинг (фуқаровий даъвогарнинг) кўрсатувларини олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш тўғрисида судга илтимоснома киритади; гумон қилинувчи ёки айбланувчи билан айбга иқрорлик тўғрисида ушбу Кодексда белгиланган тартибда келишув тузади; терговга қадар текширувни ёки тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органларга шахсларни ушлаш, мажбурий келтириш, қидириш ҳақидаги қарорлар, суднинг қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги ажримини ижро этишни, шунингдек прокурор ёки прокуратура терговчиси юритувидаги ишлар юзасидан жиноятларни очиш ва жиноят содир этган шахсларни аниқлаш учун зарур чораларни кўриш тўғрисида кўрсатмалар беради; суриштирувда, дастлабки терговда иштирок этади ҳамда зарур ҳолларда, ушбу Кодексга мувофиқ ҳар қандай иш бўйича айрим тергов ҳаракатларини шахсан бажаради ёки терговни тўлиқ амалга оширади;
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily