View in Telegram
82-модда. Айблаш ва ҳукм қилиш учун асослар Ишни айблов хулосаси ёки айблов далолатномаси билан судга юбориш ва айблов ҳукми чиқариш учун қуйидагилар исботланган бўлиши керак: 1) жиноят объекти; жиноят туфайли етказилган зиённинг хусусияти ва миқдори, жабрланувчининг шахсини тавсифловчи ҳолатлар; 2) содир этилган жиноятнинг вақти, жойи, усули, шунингдек Жиноят кодексида кўрсатиб ўтилган бошқа ҳолатлари; қилмиш ва рўй берган ижтимоий хавфли оқибатлар ўртасидаги сабабий боғланиш; 3) жиноятнинг ушбу шахс томонидан содир этилганлиги; 4) жиноят тўғри ёки эгри қасд билан ёхуд бепарволик ёки ўз-ўзига ишониш оқибатида содир этилганлиги, жиноятнинг сабаблари ва мақсадлари; 5) айбланувчининг, судланувчининг шахсини тавсифловчи ҳолатлар. Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily