View in Telegram
148-модда. Мурдани эксгумация қилиш асослари ва тартиби Кўздан кечириш, таниб олиш, текшириш ёки экспертизага намуналар олиш учун мурдани қабрдан чиқариб олиш зарур бўлган тақдирда прокурор, терговчи ёки суриштирувчи мурдани эксгумация қилиш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақида мазкур тергов ҳаракатини ўтказиш асосларини баён этган ҳолда қарор чиқаради. Қарорга илтимосномани асословчи зарур материаллар илова қилинади. Терговчининг ёки суриштирувчининг мурдани эксгумация қилиш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақидаги қарори ва зарур материаллар прокурорга юборилади. Прокурор мурдани эксгумация қилиш тўғрисидаги илтимосноманинг асослилигини текшириб, унга рози бўлган тақдирда, мурдани эксгумация қилиш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақидаги қарорни ва зарур материалларни судга юборади. Суд мурдани эксгумация қилишни суриштирув органларига ёки терговчига топширади, бу ҳақда ажрим чиқаради. Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily