View in Telegram
420-модда. Жиноят ишини кўришни тўхтатиш Судланувчи яширинган бўлса, шунингдек судга келишга имконият бермайдиган руҳий ҳолати бузилган ёки бошқа оғир касалликка чалинган тақдирда, суд мазкур судланувчига нисбатан ишни тўхтатади ва бошқа судланувчиларга нисбатан ишни муҳокама қилишни давом эттираверади. Агар суд ушбу Кодекснинг 416 ва 417-моддаларида назарда тутилган тартибда прокурорга қўшимча процессуал ҳаракатларни амалга оширишни топшириш ҳақида ажрим чиқарса, шунингдек ишни алоҳида-алоҳида муҳокама қилиш ҳақиқатни аниқлашни қийинлаштирган тақдирда, ишни юритиш бутунлай тўхтатилади. Яширинган судланувчини қидирув суд ажрими билан эълон қилинади. Судланувчининг оғир касал бўлганлиги туфайли ишни кўриш тўхтатилган тақдирда суд унга нисбатан танланган эҳтиёт чорасини бекор қилиш ёки ўзгартириш масаласини муҳокама қилиши лозим. Суд жиноят ишини кўришни тўхтатиш тўғрисида ажрим чиқаради Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily