View in Telegram
274-модда. Пул ундириш ва жарима солиш тўғрисидаги масалани суд томонидан ҳал қилиш тартиби Ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолларда пул ундириш ва жарима солиш жиноят ишини кўриш қайси судга тааллуқли бўлса, шу суд томонидан амалга оширилади. Процессуал мажбуриятларни ёки тартибни бузишга бевосита суд мажлисида йўл қўйилган бўлса, жарима солиш ҳақидаги ажрим ишни кўраётган суд томонидан шу мажлиснинг ўзида чиқарилади. Бошқа ҳолларда пул ундириш тўғрисидаги масала суд томонидан пул ундириладиган шахс чақирилиб ҳал қилинади. Мазкур шахснинг узрсиз сабабларга кўра келмаслиги ишни кўришга монелик қилмайди. Суд мажлисида суриштирувчи, терговчи ёки прокурор томонидан тартиббузарлик тўғрисида тузилган баённома ва унга илова қилинган материаллар ёхуд суд мажлиси баённомасидан олинган тегишли кўчирма ўқиб эшиттирилади. Шундан сўнг жавобгарликка тортилаётган шахснинг изоҳлари, суд мажлисида прокурор қатнашаётган бўлса, унинг фикри эшитилади ва ажрим чиқарилади. Таржимонга, мутахассисга, кафилга пул ундириш ёхуд суд мажлиси залида тартибни бузган шахсга жарима солиш тўғрисидаги ажримни чиқарган суд бу ажримнинг ижросини уч ойгача муддатга кечиктиришга ёки ижронинг бўлиб-бўлиб бажарилишига рухсат беришга ҳақлидир. Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily