View in Telegram
585-модда. Суд муҳокамаси Ярашув тўғрисидаги ишлар бўйича суд муҳокамаси жиноят иши судга келган пайтдан эътиборан ўн суткадан кечиктирмай ўтказилади. Суд мажлисида гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, жабрланувчи (фуқаровий даъвогар), уларнинг қонуний вакиллари, ҳимоячилари, прокурор иштирок этади. Ярашув тўғрисидаги ишлар бўйича суд муҳокамаси жабрланувчининг ярашув тўғрисидаги аризасини ўқиб эшиттириш билан бошланади. Суд гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи ва жабрланувчининг (фуқаровий даъвогарнинг) содир этилган жиноят ҳолатлари тўғрисидаги сўзларини эшитади. Суд: ярашувнинг ихтиёрийлиги ва унинг сабабларини; гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи ўз айбига ихтиёрий иқрор бўлганлигини; гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи ўзи содир этган қилмишнинг оқибатларини англаганлигини ва етказилган зарарни бартараф этиш чораларини кўрган-кўрмаганлигини; жабрланувчига (фуқаровий даъвогарга) ёки гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчига бирон бир тазйиқ бўлган-бўлмаганлигини; етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш билан боғлиқ масалаларни; гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, уларнинг қонуний вакиллари ярашувга розиликларини аниқлайди. Шундан сўнг суд ҳимоячи ва прокурорнинг фикрини эшитади. Агар суд мажлиси давомида ярашув, айбга иқрор бўлиш ихтиёрий эмаслиги, зарарни қоплашдан бош тортиш, шунингдек содир этилган қилмишда оғирроқ жиноят таркиби белгилари мавжудлиги аниқлангудек бўлса, суд умумий қоидалар бўйича суриштирув ёки дастлабки тергов юритилиши учун ишни прокурорга юбориш тўғрисида ажрим чиқаради. Суд муҳокамасининг натижалари бўйича суд қонунда белгиланган тартибда ажрим чиқаради. Суд мажлиси вақтида ушбу Кодекснинг 90 — 92-моддаларида назарда тутилган қоидаларга биноан баённома юритилади.
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily