View in Telegram
249-модда. Гаров Гаров гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, уларнинг қариндошлари, бошқа фуқаролар ёки юридик шахслар томонидан суриштирув, дастлабки тергов органининг ёхуд суднинг депозит ҳисобварағига топшириладиган пул маблағидан ёки қимматбаҳо буюмлардан иборатдир. Гаров тариқасида кўчмас мулк ҳам қабул қилиниши мумкин. Ишни судга қадар юритиш босқичида гумон қилинувчига ёки айбланувчига нисбатан суд томонидан пул тарзидаги гаров қўлланилган тақдирда, гаров суриштирув ёки дастлабки тергов органининг депозит ҳисобварағига ўтказилади. Гаровни қабул қилиш ҳақида суриштирувчи, терговчи, прокурор баённома тузади, суд эса суд мажлиси баённомасига тегишлича белги қўяди. Баённомада гумон қилинувчига, айбланувчига ёки судланувчига унинг ушбу Кодекснинг 46 ва 48-моддаларида кўрсатилган мажбуриятлари тушунтирилганлиги ва у бу мажбуриятларни бузмасликка сўз берганлиги, гаровга қўювчига эса гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи мажбуриятларини бажармаган тақдирда гаров суммасидан маҳрум бўлиши маълум қилинганлиги кўрсатилиши керак. Баённома гаровни қабул қилган мансабдор шахс, гаровга қўювчи ва гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи томонидан имзоланади. Гаров суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан кам бўлиши мумкин эмас ва уни ушбу эҳтиёт чорасини танлаган суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд айбловнинг оғирлигини, гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг ва гаровга қўювчининг шахсини, гаровга қўювчининг мулкий аҳволини ҳамда унинг гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи билан муносабатларини инобатга олган ҳолда белгилайди. Гаровга қўювчи гаровни топшириш чоғида, шу эҳтиёт чораси танланган айбловнинг моҳияти, гумон қилинувчига, айбланувчига, судланувчига тайинланиши мумкин бўлган жазо ва ўзининг жавобгарлиги тўғрисида хабардор қилиниши керак. У ўзи қабул қилган мажбуриятларидан гаровнинг давлат мулкига ўтиб кетиши учун сабаб бўладиган асослар юзага келгунига қадар воз кечиши мумкин. Гаровга қўювчи гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг хулқ-атворини кузатишга имкони бўлмаганлигини баҳона қилишга ҳақли эмас, бундан у бартараф этиб бўлмайдиган вазиятнинг таъсирини исботлаб берадиган ҳоллар мустасно. Агар эҳтиёт чорасини ўзгартириш уни танлаш шарт-шароитлари бузилганлиги туфайли рўй бермаётган бўлса, худди шунингдек иш бўйича иш юритиш тугатилган ёхуд суд ҳукми кучга кирган тақдирда гаров гаровга қўювчига қайтарилади. Гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи ўз зиммасига олган мажбуриятларини бузган тақдирда гаров суд ажрими билан давлат мулкига ўтказилади ва гумон қилинувчига, айбланувчига, судланувчига нисбатан жиддийроқ эҳтиёт чораси қўлланилади. Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily