View in Telegram
388-модда. Жиноят ишини судга юбориш Прокурор ёки унинг ўринбосари айблов хулосасини ёки айблов далолатномасини тасдиқлаб, жиноят ишини тегишли судга юборади. Шу судга иш билан бирга суд мажлисида текшириш ва ҳал этиш учун барча илтимослар ва шикоятлар юборилади. Прокурор ёки унинг ўринбосари ишнинг судга юборилганлиги ҳақида айбланувчига ва ҳимоячига, шунингдек жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ва уларнинг вакилларига дарҳол хабар қилади ва, агар илтимослари бўлса, уларни судга юборишга ёки суд мажлисида баён қилишга ҳақли эканликлари тўғрисида маълум қилади. Айни вақтда прокурор ёки унинг ўринбосари айбланувчига ва ҳимоячига айблов хулосаси ёки айблов далолатномаси ва унга қилинган иловаларнинг тасдиқланган нусхаларини юборади, суд мажлисига чақирилиши лозим бўлган шахслар рўйхати бундан мустасно, башарти айблов хулосаси ёки айблов далолатномаси ёхуд иловага ўзгартишлар киритилган бўлса, уларни ўзгартириш тўғрисидаги қарорнинг нусхаси ҳам юборилади. Агар айбланувчи қамоқда сақланаётган бўлса, ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган ҳужжатлар прокурорнинг топшириғига кўра унга қамоқда сақлаш жойининг маъмурияти томонидан улар келиб тушган куни тилхат олиб топширилади, тилхат ҳужжатлар топширилган сана ва вақт кўрсатилган ҳолда судга тақдим этилади. Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily