View in Telegram
146-модда. Гувоҳлантиришни ўтказиш тартиби Гувоҳлантиришни ўтказиш ҳақидаги қарор ёки ажрим гувоҳлантирилувчига эълон қилинади. Гувоҳлантиришнинг барча иштирокчиларига уларнинг ҳуқуқ ва бурчлари тушунтирилиши лозим. Шахсни ечинтириб яланғочлаш, шунингдек унинг баданидаги тирналган, шилинган, қонталаш жойларни аниқлаш билан боғлиқ бўлмаган гувоҳлантириш суриштирувчи ёки терговчи томонидан холислар иштирокида, зарур ҳолларда эса, шифокор ёки бошқа мутахассис иштирокида ўтказилади. Ушбу турдаги гувоҳлантириш тарафлар иштирокида суд томонидан ҳам ўтказилиши мумкин. Шахсни ечинтириб яланғочлаш ёки унинг баданидаги тирналган, шилинган, қонталаш жойларни аниқлаш билан боғлиқ бўлган, шунингдек ушбу Кодекс 142-моддасининг иккинчи бандида назарда тутилган гувоҳлантириш суриштирувчи, терговчи ёки суднинг топшириғига биноан шифокор ёхуд бошқа мутахассис тиббий ходим томонидан ўтказилади. Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily