View in Telegram
497-9-модда. Апелляция шикоятига, протестига ўзгартиш ва қўшимча киритиш Апелляция шикояти (протести) берган шахс апелляция инстанцияси судининг мажлиси бошлангунига қадар уни ўзгартиришга ёки янги важлар билан тўлдиришга ҳақли. Ҳукм устидан шикоят (протест) бериш муддати ўтганидан кейин берилган апелляция протестига, жабрланувчининг ёки унинг вакилининг апелляция шикоятига ўзгартириш ёки қўшимча киритишда маҳкумнинг аҳволини оғирлаштириш тўғрисида масала, агар бундай талаб дастлабки шикоятда, протестда мавжуд бўлмаса, қўйилиши мумкин эмас. Ҳукм устидан шикоят қилиш муддати ўтганидан кейин ишга киришган ҳимоячи апелляция шикоятини ўзгартириши ёки уни янги важлар билан тўлдириши, илгари ишда иштирок этган ҳимоячи томонидан берилган шикоят важларига қўшимча асослар тақдим этиши мумкин. Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily