View in Telegram
586-7-модда. Айбга иқрорлик тўғрисидаги келишувни суд томонидан кўриб чиқиш тартиби Айбга иқрорлик тўғрисидаги келишувга доир ишлар ушбу моддада назарда тутилган ўзига хос хусусиятлар инобатга олинган ҳолда умумий тартибда, жиноят иши келишув билан бирга судга келиб тушган пайтдан эътиборан бир ойдан кечиктирмай кўриб чиқилади. Суд мажлисида судланувчи, жабрланувчи (фуқаровий даъвогар), агар ишда иштирок этаётган бўлса, қонуний вакил, ҳимоячи, прокурор иштирок этади. Суд мажлиси ўтказиладиган жой ва сана ҳақида лозим даражада хабардор қилинган жабрланувчи (фуқаровий даъвогар) ёки унинг вакилининг келмаганлиги ишни кўриб чиқиш учун монелик қилмайди. Айбга иқрорлик тўғрисидаги келишувга оид ишлар бўйича суд муҳокамасида прокурор келишувнинг мазмунини ўқиб эшиттиради, судланувчининг суриштирув ҳамда дастлабки терговга кўмаклашганлигини тасдиқлайди ва бу айнан нимада ифодаланганлигини тушунтиради. Суд айбга иқрорлик тўғрисидаги келишувга оид ишларни кўриб чиқиш чоғида: келишувни тузишда гумон қилинувчининг, айбланувчининг процессуал ҳуқуқлари таъминланган-таъминланмаганлигини ва ушбу Кодекснинг 5861-моддасида кўрсатилган талаблар бажарилган-бажарилмаганлигини; келишувнинг гумон қилинувчи, айбланувчи томонидан ихтиёрий равишда тузилган-тузилмаганлигини; гумон қилинувчи, айбланувчи келишувнинг моҳиятини, унинг шартларини тушунган-тушунмаганлигини, унинг оқибатларини англаб етган-етмаганлигини; судланувчи келишувни қўллаб-қувватлаши ёки қўллаб-қувватланмаслигини; гумон қилинувчи, айбланувчи етказилган зарарни бартараф этиш чораларини кўрган-кўрмаганлигини аниқлайди. Суд судланувчи ва унинг ҳимоячисининг, прокурорнинг, шунингдек зарур ҳолларда, жабрланувчининг (фуқаровий даъвогарнинг) фикрини эшитади, шундан сўнг қарор қабул қилиш учун алоҳида хонага киради. Суд мажлиси вақтида ушбу Кодекснинг 90 — 92-моддаларида назарда тутилган қоидаларга кўра баённома юритилади.
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily