View in Telegram
384-модда. Айблов хулосаси ёки айблов далолатномаси билан келган жиноят иши юзасидан прокурор ҳал этиши лозим бўлган масалалар Прокурор ёки унинг ўринбосари терговчидан айблов хулосаси ёки суриштирувчидан айблов далолатномаси билан келган жиноят ишини ўрганиб чиқиши ва: 1) айбланувчи зиммасига қўйилаётган қилмиш содир этилган ёки этилмаганлигини ва бу қилмишда жиноят таркиби бор-йўқлигини; 2) қўйилган айб ишдаги мавжуд далиллар билан асослантирилган-асослантирилмаганлигини; 3) айбланувчининг исботланган барча жиноий қилмишлари айблов мазмунига киритилган-киритилмаганлигини; 4) жинояти фош қилинган барча шахслар айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилинган-қилинмаганлигини; 5) айбловни ёки ишни тугатишга сабаб бўладиган ҳолатлар бор-йўқлигини; 6) айбланувчининг қилмишларига тўғри ёки нотўғри тавсиф берилганлигини; 7) терговга тегишлилик қоидаларига риоя қилинганлигини; 8) эҳтиёт чораси тўғри ёки нотўғри танланганлигини; 9) фуқаровий даъвони ва бошқа мулкий ундиришларни таъминлаш чоралари кўрилган-кўрилмаганлигини; 10) жиноятнинг сабаблари ва унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитлар аниқланган-аниқланмаганлигини ҳамда уларга барҳам бериш чоралари кўрилган-кўрилмаганлигини; 11) тергов синчковлик билан, ҳар томонлама, тўла ва холисона ўтказилган-ўтказилмаганлигини, барча важлар текширилганлигини ва ҳимоянинг илтимосномалари кўриб чиқилганлигини; 12) ишни бирлаштиришда ёки ажратишда ушбу Кодекснинг 332-моддаси талабларига риоя этилган-этилмаганлигини; 13) айблов хулосаси ёки айблов далолатномаси ушбу Кодекснинг 379, 380 ва 381-12-моддаларида назарда тутилган талабларга мувофиқ тузилган-тузилмаганлигини; 14) суриштирувчи ва терговчи ушбу Кодекснинг бошқа талабларига риоя қилган-қилмаганлигини текшириши шарт. Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily