115-модда. Гувоҳ ва жабрланувчи тариқасида сўроқ қилиниши мумкин бўлмаган шахслар
Гувоҳ ва жабрланувчи тариқасида:
1) ҳукм ва ажрим чиқариш жараёнида келиб чиққан масалаларни маслаҳатхонада муҳокама қилишга оид ҳолатлар тўғрисида — судьяни ва халқ маслаҳатчисини;
2) жиноят иши юзасидан ўз вазифаларини бажаришлари натижасида ўзларига маълум бўлган ҳолатлар тўғрисида — ҳимоячини, шунингдек жабрланувчининг, фуқаровий даъвогарнинг, фуқаровий жавобгарнинг вакилини;
3) руҳий ҳолати бузилганлиги ёки жисмоний нуқсони сабабли иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатни тўғри идрок этиш ва бу ҳақда кўрсатув бера олиш лаёқатига эга бўлмаган шахсни сўроқ қилиш мумкин эмас.
Каналга уланиш 👉@jpk_uz