View in Telegram
393-модда. Жиноят ишининг судловга тегишлилигига кўра ўтказилиши Жиноят иши тўла, холисона ва ўз вақтида кўрилишини таъминлаш мақсадида ишни бир суддан бошқа судга юқори суд раиси қарори билан ўтказиш мумкин. Ишни бошқа вилоятдаги ёки Қорақалпоғистон Республикасидаги судга ўтказиш масаласи Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раиси томонидан ҳал этилади. Башарти судья жиноят ишини судда муҳокама қилиш учун тайинлаш масаласини ҳал қилиш чоғида иш мазкур суднинг судловига тегишли эмаслигини аниқласа, ишни судловга тегишлилигига кўра ўтказиш тўғрисида ажрим чиқаради. Ишнинг ўтказилишига фақат иш суд мажлисида кўрила бошлангунга қадар йўл қўйилади. Иш шу даражадаги бошқа суднинг судловига тегишли экани суд мажлисида маълум бўлиб қолса, ишнинг ҳолатларини тўла текширишга зарар етказмайдиган бўлса, суд ишни кўришни давом эттираверади, акс ҳолда суд ишни судловга тегишлилигига кўра бошқа судга юбориб, бу ҳақда ажрим чиқаради. Суд ўз мажлисида ишнинг юқори суд ёки ҳарбий суд судловига тегишлилигини аниқлагач, уни тегишли судга юбориб, бу хусусда ажрим чиқаради. Юқори суднинг суд мажлисида кўрила бошланган ишни қуйи судга юборишга йўл қўйилмайди. Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily