View in Telegram
166-модда. Почта-телеграф жўнатмаларини хатлаб қўйиш Гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг бошқа шахсларга юборган ёхуд бошқа шахсларнинг гумон қилинувчига, айбланувчига, судланувчига юборган почта-телеграф жўнатмаларида содир этилган жиноятга доир маълумотлар ёки иш учун аҳамиятга молик ҳужжатлар, буюмлар бор деб гумон қилиш учун етарлича асослар мавжуд бўлганда, прокурор, терговчи ёки суриштирувчи мазкур шахсларнинг барча почта-телеграф жўнатмаларини ёки уларнинг айримларини хатлаш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақида мазкур тергов ҳаракатини ўтказиш асосларини баён этган ҳолда қарор чиқаради. Хатлаб қўйилиши мумкин бўлган почта-телеграф жўнатмалари жумласига барча турдаги хатлар, телеграммалар, радиограммалар, бандероллар, посилкалар, почта контейнерлари киради. Прокурорнинг, терговчининг ёки суриштирувчининг почта-телеграф жўнатмаларини хатлаш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақидаги қарорида: хат-хабарлари ушлаб турилиши лозим бўлган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми; бу шахснинг доимий яшаш жойи манзили; хатланаётган почта-телеграф жўнатмаларининг турлари; хатлаш чорасининг муддати; жўнатмаларни ушлаб туриш ва бу ҳақда прокурорга, терговчига ёки суриштирувчига маълум қилиш мажбурияти юклатилган алоқа муассасасининг номи кўрсатилади. Қарорга илтимосномани асословчи зарур материаллар илова қилинади. Терговчининг ёки суриштирувчининг почта-телеграф жўнатмаларини хатлаб қўйиш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақидаги қарори ва зарур материаллар прокурорга юборилади. Прокурор почта-телеграф жўнатмаларини хатлаш тўғрисидаги илтимосноманинг асослилигини текшириб, унга рози бўлган тақдирда, почта-телеграф жўнатмаларини хатлаш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақидаги қарорни ва зарур материалларни судга юборади. Гумон қилинувчининг, айбланувчининг бошқа шахсларга ёки бошқа шахсларнинг гумон қилинувчига, айбланувчига юборган почта-телеграф жўнатмаларини хатлаш тўғрисидаги масала ушбу бобда белгиланган тартибда, судланувчининг бошқа шахсларга ёки бошқа шахсларнинг судланувчига юборган почта-телеграф жўнатмаларини хатлаш эса ушбу Кодекснинг 423, 438-моддаларида назарда тутилган тартибда суд томонидан ҳал этилади. Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily