View in Telegram
55-модда. Жабрланувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари Жабрланувчи: кўрсатув бериш; далиллар тақдим қилиш; илтимоснома бериш ва рад қилиш; ўз она тилидан ва таржимон хизматидан фойдаланиш; ўз манфаатларини ҳимоя қилиш учун вакил олиш; суриштирувчи ёки терговчининг рухсати билан тергов ҳаракатларида иштирок этиш; суриштирув ёки дастлабки тергов тамом бўлганидан сўнг ишнинг барча материаллари билан танишиш ва ундан зарур маълумотларни ёзиб олиш, материаллар ва ҳужжатлардан техника воситалари ёрдамида ўз ҳисобидан кўчирма нусхалар олиш ёки улардаги маълумотларни ўзга шаклда қайд этиш; қонунда назарда тутилган ҳолларда ярашув тўғрисида ариза бериш ҳамда суд томонидан иш бўйича дастлабки эшитув ўтказилаётганда ва ярашув тўғрисидаги ишлар бўйича, биринчи инстанция, апелляция, кассация инстанцияси судининг мажлисларида иштирок этиш; суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суднинг ҳаракатлари ҳамда қарорлари устидан шикоятлар келтириш; шахсан ўзи ёки вакили орқали судда айбловни қувватлаш; суд мажлисининг баённомаси билан танишиш ва у ҳақда ўз мулоҳазаларини билдириш; иш бўйича келтирилган шикоятлар, протестлардан хабардор бўлиш ва уларга нисбатан эътирозлар билдириш ҳуқуқига эгадир. Жабрланувчи: суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суднинг чақирувига биноан ҳозир бўлиши; ҳаққоний кўрсатувлар бериши; ҳақиқатни аниқлашга далилларни йўқ қилиш, сохталаштириш, гувоҳларни кўндиришга уриниш ва қонунга хилоф бошқа ҳаракатлар билан тўсқинлик қилмаслиги; суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суднинг талаби бўйича далиллар тақдим қилиши; ишнинг тергови ва суд мажлиси вақтида тартибга риоя этиши шарт. Жабрланувчи узрсиз сабабга кўра келмаган тақдирда ушбу Кодекснинг 261 — 264-моддаларида назарда тутилган тартибда мажбурий олиб келиниши мумкин. Жабрланувчи кўрсатув беришдан бош тортганлик ва била туриб ёлғон кўрсатувлар берганлик учун қонунда белгиланган тарзда жавобгар бўлади. Жабрланувчининг ўлимига олиб келган жиноятлар тўғрисидаги ишлар бўйича ушбу моддада кўрсатилган ҳуқуқ ва мажбуриятларни дастлабки тергов органлари ёки суд томонидан марҳумнинг қонуний вакили деб эътироф этилган яқин қариндошлари ёки бошқа шахслар амалга оширадилар. Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily