View in Telegram
509-4-модда. Кассация инстанцияси судида ишни кўриш муддатлари Кассация инстанцияси суди шикоятни, протестни иш билан бирга кассация инстанцияси судига кўриб чиқиш учун киритиш тўғрисида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш суткадан кечиктирмай жиноят ишини кўришга киришиши керак. Иш ўта мураккаб бўлганда ва бошқа алоҳида ҳолларда, ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган муддат кассация инстанцияси судининг ажрими билан кўпи билан бир ойга узайтирилиши мумкин. Ишни кўриш муддати узайтирилганлиги ҳақида жиноят процессининг манфаатдор иштирокчилари хабардор қилиниши керак. Кассация инстанцияси суди томонидан жиноят ишини кўриб чиқиш давомийлиги уни кўриб чиқиш бошланган кундан эътиборан икки ойдан ошмаслиги керак. Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily