View in Telegram
438-модда. Илтимослар қилиш ва уларни ҳал этиш Суд мажлисининг тайёрлов қисми илтимослар бор-йўқлигини аниқлаш билан якунланади. Раислик қилувчи тарафлардан янги гувоҳлар, экспертлар ёки мутахассислар чақириш, ашёвий далиллар ва ҳужжатлар талаб қилиб олиш тўғрисида уларнинг илтимослари бор-йўқлигини сўрайди. Илтимос қилувчи тараф қўшимча далиллар айнан қайси ҳолатларни аниқлаш учун зарурлигини кўрсатиши шарт. Тараф арз қилган ҳар бир илтимосни муҳокама қилиб, суд бошқа тарафнинг фикрини тинглайди ва башарти, илтимос иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларни аниқлашга қаратилган бўлса, уни қаноатлантиради, акс ҳолда қаноатлантиришни рад этади. Илтимоснинг рад этилиши суд муҳокамаси давомида тарафни кейинчалик бошқа асосларга кўра яна шу илтимос билан мурожаат этиш ҳуқуқидан маҳрум қилмайди. Суд ўзининг ташаббуси билан янги гувоҳларни чақириш, экспертиза тайинлаш, ҳужжатларни ва бошқа қўшимча далилларни талаб қилиб олиш тўғрисида ажрим чиқаришга ҳақлидир. Башарти суд қўшимча далилларни текширишни лозим деб топса, суд мажлисига янги гувоҳлар, экспертлар келишини ёки ҳужжатлар талаб қилиб олинишини таъминлаш чораларини кўриб, айни чоғда муҳокамани ё давом эттиради ёки уни кейинга қолдиради. Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily