View in Telegram
195-модда. Эксперт томонидан тажриба учун намуналар олиш Текширув ўтказиш жараёнида эксперт томонидан ушбу Кодекс 188-моддасининг тўртинчи қисмида назарда тутилган тажриба намуналари тайёрланиши мумкин. Суриштирувчи ёки терговчи бундай намуналарни тайёрлаш чоғида ҳозир бўлишга ҳақли бўлиб, бу ҳол улар томонидан тузиладиган баённомада акс эттирилади. Эксперт текширув ўтказиб бўлганидан кейин намуналарни муҳрланган ҳолда ўз хулосасига қўшиб қўяди. Суриштирувчи ёки терговчи, суд муҳокамасида эса суд ва тарафлар эксперт тақдим қилган тажриба намуналарини кўздан кечирадилар, шундан сўнг улар ашёвий далил сифатида жиноят ишига қўшиб қўйилади. Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily