View in Telegram
JPK | O‘zbekiston Respublikasi
256-модда. Ишни судга қадар юритиш босқичида айбланувчини лавозимидан четлаштириш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш Айбланувчини лавозимидан четлаштириш учун асослар мавжуд бўлганда прокурор, терговчи ва суриштирувчи айбланувчини лавозимидан четлаштириш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақида мазкур процессуал мажбурлов чорасини қўллаш асосларини баён этган ҳолда қарор чиқаради. Айбланувчини лавозимидан четлаштириш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақидаги қарорда: лавозимидан четлаштириладиган шахс ҳақидаги маълумотлар; унинг иш жойи; лавозимдан четлаштириш асослари кўрсатилади. Қарорга илтимосномани асословчи зарур материаллар илова қилинади. Суриштирувчининг, терговчининг айбланувчини лавозимидан четлаштириш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақидаги қарори ва зарур материаллар прокурорга юборилади. Прокурор айбланувчини лавозимидан четлаштириш тўғрисидаги илтимосноманинг асослилигини текшириб, унга рози бўлган тақдирда, айбланувчини лавозимидан четлаштириш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақидаги қарорни ва зарур материалларни судга юборади. Каналга уланиш
👉
@jpk_uz
Share
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily
Start