View in Telegram
53-модда. Ҳимоячининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари Ҳимоячи: манфаатларини ҳимоя қилаётган шахснинг нимада гумон қилинаётганлиги ёки айбланаётганлигини билиш; адвокатлик гувоҳномасини кўрсатганидан ва муайян ишни юритишга ваколатли эканлигини тасдиқловчи ордерни тақдим этганидан сўнг ишда иштирок этиш; гумон қилинувчи сўроқ қилинаётганда иштирок этиш, шахсга айблов эълон қилинаётганда ҳозир бўлиш ҳамда айбланувчи сўроқ қилинаётганда, шунингдек уларнинг иштирокида ўтказиладиган бошқа тергов ҳаракатларида иштирок этиш ва гумон қилинувчиларга, айбланувчиларга, гувоҳларга, экспертларга, мутахассисларга саволлар бериш; бошқа тергов ҳаракатлари юргизилаётганда суриштирувчи ёки терговчининг рухсати билан иштирок этиш; ўзи иштирок этган тергов ҳаракатининг юритилиши хусусида ёзма мулоҳазалар бериш; илтимоснома бериш ва рад этиш; ушбу Кодекс 87-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ далилларни тўплаш ва тақдим этиш; гумон қилинувчи ёки айбланувчи иштирокида ўтказилган процессуал ҳаракатларга оид ҳужжатлар билан, суриштирув ёки дастлабки тергов тамом бўлганидан кейин эса жиноят ишининг барча материаллари билан танишиш ҳамда ундан зарур маълумотларни ёзиб олиш, материаллар ва ҳужжатлардан техника воситалари ёрдамида ўз ҳисобидан кўчирма нусхалар олиш ёки уларда кўрсатилган маълумотларни ўзга шаклда қайд этиш; агар ҳимояни амалга ошириш учун зарур бўлса, давлат сирлари, тижорат сири ёки бошқа сирни ўз ичига олган ахборот билан қонунчиликда назарда тутилган тартибда танишиш; суд томонидан иш бўйича дастлабки эшитув ўтказилаётганда ва суд муҳокамасида тараф сифатида иштирок этиш; суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг ва суднинг ҳаракатлари ҳамда қарорлари устидан шикоятлар келтириш; суд мажлисининг баённомаси билан танишиш ва бу ҳақда ўз мулоҳазаларини билдириш; иш бўйича келтирилган шикоятлар, протестлар тўғрисида билиш ҳамда уларга нисбатан эътирозлар билдириш; апелляция, кассация инстанцияси суди мажлисларида иштирок этиш ҳуқуқига эга. Агар гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи қамоқда сақланаётган ёки уй қамоғида бўлса, ҳимоячи у билан жиноят ишини юритишга масъул бўлган давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг рухсатисиз, учрашувларнинг сони ва давом этиш вақти чекланмаган ҳолда холи учрашишга ҳақли. Ҳимоячи ўз вазифасини амалга ошириши муносабати билан билган маълумотларни ошкор қилишга ҳақли эмас. Ҳимоячи: гумонни ёки айбловни рад этадиган ёхуд жавобгарликни енгиллаштирадиган ҳолатларни аниқлаш учун қонунда назарда тутилган барча восита ва усулларни қўллаши ҳамда гумон қилинувчига, айбланувчига ёки судланувчига зарур юридик ёрдам кўрсатиши; ҳақиқатни аниқлашга далилларни йўқ қилиш, сохталаштириш, гувоҳларни кўндиришга уриниш ва қонунга хилоф бошқа ҳаракатлар билан тўсқинлик қилмаслиги; ишнинг тергови ва суд мажлиси вақтида тартибга риоя этиши шарт. Ишда иштирок этиш ҳақида битим тузилган ёки тайинланган вақтидан бошлаб адвокат ҳимоячи вазифасини бажаришни рад этишга ҳақли эмас. Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily