View in Telegram
593-модда. Процессуал ҳаракатларни хорижий давлат ҳудудида бажариш тўғрисидаги сўровнинг мазмуни ва шакли Процессуал ҳаракатларни бажариш тўғрисидаги сўровда қуйидагилар бўлиши керак: 1) сўров юбораётган органнинг номи; 2) сўров юборилаётган органнинг номи ва жойлашган ери; 3) жиноят ишининг номланиши ва сўровнинг хусусияти; 4) ўзига нисбатан сўров юборилаётган шахс тўғрисидаги маълумотлар, шу жумладан унинг туғилган санаси ва жойи, фуқаролиги, машғулоти тури, яшаш жойи ёки турган жойи ҳақидаги маълумотлар, унинг процессуал мақоми, юридик шахс учун эса унинг номи, юридик манзили ва жойлашган ери; 5) аниқланиши лозим бўлган ҳолатлар баёни, шунингдек сўралаётган ҳужжатлар, ашёвий ва бошқа далиллар рўйхати; 6) содир этилган жиноятнинг ҳақиқий ҳолатлари тўғрисидаги маълумотлар, унинг тавсифи, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг қилмиш жиноят деб эътироф этилишига асос бўладиган тегишли моддаси матни; 7) агар жиноят натижасида зарар етказилган бўлса, унинг миқдори тўғрисидаги маълумотлар. Процессуал ҳаракатларни бажариш тўғрисидаги сўровда уни ижро этиш учун зарур бўлган бошқа маълумотлар ҳам бўлиши мумкин. Процессуал ҳаракатларни бажариш тўғрисидаги сўров уни юбораётган мансабдор шахс томонидан имзоланади. Процессуал ҳаракатларни бажариш тўғрисидаги сўров ва унга илова қилинаётган ҳужжатлар сўровни юбораётган органнинг гербли муҳри билан тасдиқланади ҳамда улар юборилаётган хорижий давлатнинг расмий тилига ёки Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида назарда тутилган бошқа тилга таржима қилинади.
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily