View in Telegram
431-модда. Суд таркибини, тарафларни эълон қилиш ва рад қилиш ҳуқуқини тушунтириш Раислик қилувчи суд таркибини эълон қилади, кимлар давлат айбловчиси, жамоат айбловчиси, ҳимоячи, жамоат ҳимоячиси эканлигини, кимлар жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ва кимлар уларнинг вакиллари эканлигини, кимлар суд мажлисининг котиби, эксперт, мутахассис, таржимон эканлигини маълум қилади. Шундан кейин судланувчига ва бошқа тарафларга уларнинг судьяни, суд таркибини ёки судьялардан бирортасини, шунингдек тарафлардан бирортасини рад қилиш ҳуқуқларини тушунтиради. Суд мажлисида захирадаги халқ маслаҳатчиси иштирок этаётган бўлса, раислик қилувчи бу ҳақда эълон қилади ва унинг фамилиясини айтади. Захирадаги халқ маслаҳатчиси ҳам рад қилиниши мумкин. Рад қилишлар ушбу Кодекснинг 80-моддасида белгиланган қоидалар асосида ҳал қилинади. Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily