View in Telegram
349-модда. Дастлабки терговда жамоатчиликнинг иштироки Терговчи жиноятларнинг олдини олиш ва уларни фош этиш учун жамоатчиликни жалб қилишга ҳақлидир. Шу мақсадда у жамоат бирлашмаларига, жамоаларга, аҳолига жиноят иши учун аҳамиятга молик маълумотлар ҳақида хабар қилишни, қидирилаётган шахслар ёки нарсалар турган жойни кўрсатишни сўраб мурожаат қилади. Жамоат бирлашмалари ва жамоалар терговчининг илтимосига кўра, айрим тергов ҳаракатларида иштирок этиш учун ўз ораларидан холислар, таржимонлар, мутахассисларни тавсия қилишлари мумкин. Жамоатчилик вакиллари бўлмиш холисларга, таржимонларга, мутахассисларга нисбатан ушбу Кодекснинг тегишли процесс иштирокчиларининг ҳуқуқлари ва бурчлари тўғрисидаги қоидалари тўлиқ татбиқ этилади. Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily