View in Telegram
336-модда. Жиноят ишини иш қўзғатилганидан кейин юбориш Жиноят ишини қўзғатиш тўғрисида қарор чиқарилганидан кейин: 1) прокурор ишни ушбу Кодекснинг 345 ва 381-2-моддаларига мувофиқ дастлабки тергов ёки суриштирув органига юборади ёхуд ўзи дастлабки тергов ёки суриштирув юритишга киришади; 2) терговчи дастлабки терговни юритишга киришади ва бу ҳақда дарҳол прокурорни хабардор қилади ёки прокурорнинг розилиги билан жиноят ишини ушбу Кодекснинг 345-моддасида белгиланган терговнинг тегишлилигига кўра бошқа дастлабки тергов органига ёки ушбу Кодекснинг 381-2-моддасида белгиланган терговнинг тегишлилигига кўра суриштирув органига юборади; 3) суриштирувчи суриштирув юритишга киришади ва бу ҳақда дарҳол прокурорни хабардор қилади ёки прокурорнинг розилиги билан жиноят ишини ушбу Кодекснинг 381-2-моддасида белгиланган терговнинг тегишлилигига кўра бошқа суриштирув органига ёки ушбу Кодекснинг 345-моддасида белгиланган терговнинг тегишлилигига кўра дастлабки тергов органига юборади; 4) терговга қадар текширувни амалга оширувчи орган бошлиғи жиноят ишини ушбу Кодекснинг 345 ва 381-2-моддаларида белгиланган терговнинг тегишлилигига кўра дастлабки тергов ёки суриштирув органига ўтказиш учун дарҳол прокурорга юборади. Жиноят ишининг тергови терговга қадар текширувни амалга оширган органнинг суриштирувига ёки дастлабки терговига тегишли бўлган тақдирда, жиноят иши прокурорни дарҳол хабардор қилган ҳолда суриштирувни ёки дастлабки терговни амалга ошириш учун қабул қилиниши мумкин. Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily