View in Telegram
315-модда. Процессуал мажбурлов чоралари қўлланганда муддатларни ҳисоблаш Шахсни ушлаб туриш, қамоқда сақлаш ёки уй қамоғи ва тиббий муассасага жойлаштиришда муддат ушбу чоралар амалда қўлланилган пайтдан бошлаб ҳисобланади. Ушбу Кодекснинг 226, 245 ва 268-моддаларида кўрсатилган муддат ўтгач, шахс дарҳол озод қилиниши лозим. Шикоят, илтимоснома ёки бошқа ҳужжат муддат тугагунга қадар уни қабул қилишга ваколатли шахсга топширилган ёхуд хабар қилинган бўлса, муддатга риоя этилган деб ҳисобланади. Шикоят, илтимоснома ёки бошқа ҳужжат муддат тугагунга қадар почтага топширилган бўлса, қамоқда сақланаётган ёхуд тиббий муассасадаги шахслар учун эса, дастлабки қамоқ ёки тиббий муассаса маъмуриятига топширилган бўлса, муддат ўтган деб ҳисобланмайди. Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily