View in Telegram
JPK | O‘zbekiston Respublikasi
328-модда. Жиноят ишини қўзғатиш ваколатига эга бўлган органлар ёки мансабдор шахс томонидан жиноятга оид маълумотларнинг бевосита аниқланиши Жиноят содир этилганлигини кўрсатувчи маълумотларнинг бевосита аниқланиши қуйидаги ҳолларда жиноят ишини қўзғатишга сабаб бўлиши мумкин: 1) терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси маъмурий вазифани амалга ошираётганида жиноятга оид маълумотларни аниқлаганида; 2) суриштирувчи, терговчи бошқа жиноятга доир иш бўйича дастлабки тергов юритиш чоғида жиноятга оид маълумотларни аниқлаганида; 3) прокурор қонунларнинг бажарилиши устидан назорат қилиш пайтида ёки бошқа жиноятга доир иш бўйича дастлабки тергов олиб бориш чоғида жиноятга оид маълумотларни аниқлаганида; Каналга уланиш
👉
@jpk_uz
Share
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily
Start