View in Telegram
92-модда. Далилларни қайд этишнинг тўғрилигини тасдиқлаш Тергов ҳаракатлари иштирокчиларининг, шунингдек суд муҳокамасидаги тарафларнинг бу ҳаракатлар жараёни ва натижалари акс эттирилган баённома билан танишиш, худди шунингдек баённомага қўшимча ва тузатишлар киритиш ҳуқуқлари таъминланиши керак. Суриштирувчи ёки терговчи тергов ҳаракатлари тамом бўлиши биланоқ бу ҳаракат иштирокчиларига баённомани ўқиб чиқишга имкон беради ёхуд илтимосларига кўра уларга ўқиб беради. Шундай тартибда раислик қилувчи ёки унинг топшириғига биноан суд мажлиси котиби суд залидан ташқарида бажарилган суд ҳаракати иштирокчиларини, шунингдек тарафларни суд мажлиси баённомасидаги ушбу суд ҳаракатига тааллуқли ёзувлар билан таништиради. Оғзаки билдирилган қўшимчалар, тузатишлар, фикр-мулоҳазалар, эътирозлар, илтимослар ва шикоятлар баённомага киритилади, ёзма равишда ифода этилганлари эса баённомага илова қилинади. Ўчиришлар ёки киритилган қўшимча сўзлар ёхуд бошқа тузатишлар хусусида баённома охиридаги имзолар олдидан изоҳот берилади. Тергов ҳаракати баённомаси билан таништирилган шахслар баённоманинг ҳар бир саҳифаси остига ва унинг охирига имзо чекадилар. Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily