View in Telegram
39-1-модда. Терговга қадар текширувни амалга оширувчи органлар Терговга қадар текширув қуйидагилар томонидан амалга оширилади: 1) ички ишлар органлари; 2) ҳарбий қисмлар, қўшилмаларнинг командирлари, ҳарбий муассасалар ва ҳарбий ўқув юртларининг бошлиқлари — уларга бўйсунувчи ҳарбий хизматчилар, шунингдек ўқув машқлари ўтказилаётган вақтда ҳарбий хизматга мажбурлар томонидан содир этилган жиноятларга доир ишлар бўйича; Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ходимларининг хизмат мажбуриятини бажариш билан боғлиқ жиноятлари ёки қисм, қўшилма, муассаса ёхуд ўқув юрти жойлашган ерда содир этган жиноятларига доир ишлар бўйича; 3) давлат хавфсизлик хизмати органлари — қонунга кўра уларнинг юритишига берилган ишлар бўйича; 4) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги жазони ижро этиш тизимини бошқариш органларининг бошлиқлари, жазони ижро этиш колониялари, тарбия колониялари, тергов ҳибсхоналари ҳамда турмаларнинг бошлиқлари — шу муассасалар ходимлари хизматни ўташнинг белгиланган тартибига қарши қилган жиноятларга доир ишлар, худди шунингдек мазкур муассасалар ҳудудида содир этилган бошқа жиноятларга доир ишлар бўйича; 5) давлат ёнғиндан назорат қилиш органлари — ёнғинларга доир ва ёнғинга қарши қоидаларни бузганликка доир ишлар бўйича; 6) чегарани қўриқлаш органлари — давлат чегарасини бузганликка доир ишлар бўйича; 7) олис сафарда бўлган денгиз кемаларининг капитанлари; 8) давлат божхона хизмати органлари — божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузганликка доир ишлар бўйича; 9) Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва унинг жойлардаги бўлинмалари — бюджет, солиқ ва валюта тўғрисидаги қонунчиликни бузганликка доир ишлар, шунингдек электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш билан боғлиқ жиноятлар тўғрисидаги ишлар бўйича; 10) Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ва унинг жойлардаги бўлинмалари — вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни, ота-онани моддий таъминлашдан бўйин товлашга, суд қарорини бажармасликка, банд солинган мол-мулкни қонунга хилоф равишда тасарруф этишга доир ишлар бўйича; 11) Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари — бозорлар, савдо комплекслари ҳудудларида ва уларга туташ бўлган автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойларида аниқланган молиявий-иқтисодий ва солиқ соҳаларидаги ҳуқуқбузарликларга доир ишлар бўйича. 13) Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва унинг жойлардаги бўлинмалари — қонун билан уларнинг иш юритишига берилган ишлар бўйича. 14) Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати — унинг юритувига тааллуқли ишлар бўйича. Терговга қадар текширувни амалга оширувчи органлар зиммасига зарур чоралар кўриш вазифаси, шу жумладан жиноят аломатларини ва жиноят содир этган шахсларни топиш, ушбу Кодекснинг қоидаларига мувофиқ текшириб чиқилганидан сўнг жиноят иши юзасидан далил тариқасида фойдаланиш мумкин бўлган маълумотларни аниқлаш мақсадида илмий-техника воситаларидан фойдаланган ҳолда, зарур чоралар кўриш вазифаси юклатилади. Ички ишлар, давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати, давлат божхона хизмати органлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва уларнинг жойлардаги бўлинмалари шу мақсадда тезкор-қидирув тадбирларини ўтказишга ҳақли. Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily